Янги 2020-йилингиз муборак бўлсин!

Қадрли дўстлар!
“Сурхон” меҳмонхонаси жамоаси яқинлашиб келаётган янги — 2020 йил билан чин қалбдан самимий табриклайди.
Саноқли кунлардан сўнг ўзгача шукуҳ, кўтаринки руҳда Янги йилни қарши оламиз.
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга юракдаги эзгу тилакларимизни билдирган ҳолда, Сизларга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, шоду-ҳуррамлик, бахт-саодат, қувонч, узоқ умр ва эзгу ишларингизга янгидан янги марра ҳамда улкан зафарлар тилаймиз.
Янги йилимиз юртимизга тинчлик, осойишталик, ҳар бир оилага бахт-саодат, фаровонлик, файз ва қут-барака, фарзандларимизга камолот олиб келсин!
Янги йилда оилангизда қувончли дамлар кўп бўлишини ва барча орзу-истакларингиз амалга ошишига тилак билдирамиз!
Янги йилингиз қутлуғ бўлсин!
Биз Сизга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз!