Navro’z ayyomingiz muborak

Ассалому алайкум, қадрли дўстлар!
«Сурхон» меҳмонхонаси жамоаси яшариш ва янгиланиш фасли Наврўзи олам юртимизга кириб келиши билан Сизларни чин қалбдан муборакбод этади.
Наврўз айёми юртимизга, ҳар бир оила, ҳар бир хонадонга тинчлик, хотиржамлик,
омонлик, шоду хуррамлик, қувонч, меҳру оқибат, бахту саодат, қут-барака олиб келсин!
Барча режа ва мақсадларингиз ҳамда орзу-ниятларингиз ушалишини тилаб қоламиз!
Юртимиз доимо тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Барчангизга Наврўз байрами муборак бўлсин, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!

«Сурхон» меҳмонхонаси жамоаси Наврўз айёми билан самимий қутлайди. Сизга мустаҳкам соғлик, бахт ва омад тилайди.
Айём муносабати билан «Сурхон» меҳмонхонасига («Surxan Hotel») ташриф буюрувчилари учун 2019 йил 20 мартдан 24 мартгача 50%лик чегирма тақдим қилади. «Сурхон» меҳмонхонаси Сизга хизмат кўрсатишдан мамнун